17 February 2015
16:26 - Ўзбекларнинг подалиги қаршисида туркларнинг инсонлиги: Ёш қизни ваҳшийларча ўлдирган йигитнинг қариндошлари исм-шарифларини ўзгартиришмоқчи

15 февралдаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Мерсин вилоятида ўзини зўрламочи бўлган йигитга қаршилик кўрсатган 18 ёшдаги Ўзгечан Арслон исмли қизнинг (расмда) ваҳшийларча ўлдирилгани ва бу воқеа билан боғлиқ бир хатни ўқиётган TRT Habar программасининг спикери Canan Yener Reçber эфирда овози тираб, йиғлаб юборганини ёзган эдик. Бу воқеа ҳали ҳам Туркияда ҳамманинг диққат марказида. Ўн минглаб аёлллар иштирокида митинг-намойишлар ўтказилди, Президент Эрдўғон ҳар бир чиқишида бу воқеани тилга олмоқда, ҳамма хабар воситалари бу воқеа билан боғлик мақолалар чоп этмоқдалар. Қотил Супҳи Олтиндўкен (ўзбекчасига – Олтинтўкувчи) ҳам ваҳшиликнинг рамзи сифатида эсланмоқда. У маршрутли минубус шофери бўлиб, ўзи ҳайдаб кетаётган минубусининг йўловчиси, университет талабаси ва чиройликкина Ўзгечан Арслонга кўз тиккан экан.

Миллиёт газетасининг бугунги хабарида айтилишича, бу қотилнинг оила аъзолари йиғилиб, ўз исми-шарифларидан Олтиндўкен сўзини улоқтиришга қарор қилишибди. Мерсиндаги “Олтиндўкен” номли ювелир дўконнинг эгаси дўкон номини ўзгартириб ҳам бўлибди.

Қаранг, турк миллати бир қизнинг ўлимига бефарқ қолмаяпти. Инсонлигини кўрсатмоқда. Ўзбекларчи?

Қирғиз фашистлари 2010 йил июнь ойида ўзбекнинг аёл-қизларини подалашиб зўрладилар, ўзбек йигитини ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқиб, оловлар ичида жон аччиғида югуриб юрган йигитнинг орқасидан тепиб йиқитиб, қаҳқаҳалар отдилар, бу даҳшатли ўлимни видеога олиб, Интернетда тарқатдилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар. Жаҳон бўйича сони 30 миллионга яқинлашиб бораётган ўзбеклар (“Бирлик” Партияси, “Ҳаракат” Агентлиги ва “Эзгулик” жамияти фаолларидан ташқари) ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар. Энди улар бу ҳақда ёзаётган “Ҳаракат”га тош отишдан ўзларини тўхтатолмаяптилар, бизнинг тинчлигимизни бузманг, тинчгина ош ейиш ва туалетга бориш имкониятимиздан маҳрум этманг деб дод-фарёд қилмоқдалар.

Ўзбек энди миллат эмас, подадир. Уни қайтадан миллат қилишдан бошқа йўлимиз йўқ. Қиламиз, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, истаса ҳам, истамаса ҳам қиламиз.