16 February 2015
08:16 - Қозоқча масхарабозлик: Олжас Сулаймон Остонадаги Миллий тарих музейини мақтаб, энди уни тўлатиш кераклигини айтибди. Абдураҳим Пўлат нима дейди?
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар беришича, Остонада янги очилган Миллий тарих музейида “Қозоғистон: маданиятлар чорраҳаси” номли давра суҳбати бўлибди.

Суҳбатда иштирок этган машҳур қозоқ ёзувчиси Олжас Сулаймон (хабарда Сулаймонов дейилган) шундай дебди: “Мен бу музейни кўриб ҳайрон қолдим, масалан, МДҲда бунақаси йўқ. Остонада шундай музей пайдо бўлганидан хурсандман. Энг муҳими – энди уни тарихий реликвиялар билан тўлатишдир. Биз ўз тарихимизни ўрганганимиздан кейин, ростакам миллий тарих ҳақида гапиришимиз мумкин. Ўшандагина қаердан келганимизни, ким билан учрашганимизни, ким билан урушганимизни ва қачон бу ерларда ўтроқ бўлганимизни англаб етамиз”.

Бундан ортиқ масхарабозлик бўлиши мумкинми? Қозоқлар аввал музей қуриб, энди уни тўлатишмоқчи. Шу пайтгача ҳамма халқлар бор экспонантларни қўйиш учун музей қуришарди, қозоқлар тескарисини қилишибди. Энди улар қаердан келганларини, қачон ўтроқлашганларини ўрганишмоқчи эмиш. Буни ёш бола ҳам биладику, руслар келгандан кейин, қозоқларни мажбуран отдан туширишган ва аҳолисининг сал кам 100 фоизи ўзбеклар бўлган Чимкент, Туркистон, Авлиёота ва бошқа шаҳарларни уларга совға қилишган. Отдан тушган қозоқлар у шаҳарлардан ўзбекларни бутунлай сиқиб чиқаришди. Ўзбекларниннг бунақа нарсалар билан иши йўқ, уларга ош еёиш ва туалетга бориш имкони берилса бўлди.

Ўрисларнинг мақсади ўзбекларнинг Марказий Осиёдаги ролини йўқ қилиш бўлганини аҳмоқ ҳам тушунади, аммо ўзбеклар ҳали аҳмоқ даражасига ҳам етиб келмадилар.

Олжас Сулаймон билан 20 йилчадан бери кўришганим йўқ, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Аммо, СССРнинг охирги йиллари турк халқларини бирлаштириш учун кўп ишлар қилганмиз биргаликда. Хусусан, 1990 йилнинг сентябрь ойи охирида Москвада Шарқ Халқлари Ассамблеясининг қурултойини ўтказганмиз, ўшанда сайланган 8 раисдош ичида иккаламиз ҳам бор эдик. Кейин у билан Туркияда бир неча марта, ҳатто АҚШда кўришдик, ўша йиллари Шарқ Халқлари Ассамблеясининг номини Турк Халқлари Ассамблеяси деб ўзгартирдик. Аммо, Турк Халқлари Ассамблеясининг 1997 йилдаги Измирда ўтказилган қурултойидан кейин, бу ташкилот фаолият кўрсатолмади. Айнан ўша йиллари Нурсултон Назарбой Олжас Сулаймонни бу каби ишлардан узоқлаштириш мақсадида, уни аввал Италияга элчи қилиб юборди, кейин Қозоғистонниннг ЮНЕСКОдаги вакили қилиб қўйди. У ўшандан бери асосан Европада айшу ишрат қилиб яшайди.

Ўша воқеларга бағишланган мақоламни “Ҳаракат” журналида ўқиш мумкин – “Турк халқлари ассамблеяси: Қурилишидан 4- қурултойгача” - http://www.harakat.net/harakat/?id=378