15 February 2015
23:15 -
Абдураҳим Пўлат: Энди билсам, Путин ҳам мендан ўрганар экан, аммо у билан йўлимиз бир эмас
Мен сўнги йилларда Ўзбекистонда аҳволнинг ўта оғирлиги, ҳамма нарсани тинч йўллар билан ҳал қилиб бўлмаслиги, минг афсуски, ўзбек халқи ўзини ўзи юз минглаб одамлар ҳалок бўладиган йўлга олиб кетаётганини ёзмоқдаман ва гапирмоқдаман. Менинг гапларим тўппа-тўғри. Подага айланган ўзбек миллати мен буни истаганим ёки мен тарғибот қилаётганим учун эмас, том тескариси, мен таклиф қилган нарсаларни қабул қилмагани сабабли, катта қурбонлар бўладиган уруш йўлини танлади. Аммо, ҳали ҳам уни бу йўлдан қайтариш учун ҳаракат қилмоқдамиз.
Энди билсам, Россия Президенти Владимир Путин менинг ёзганларимни кузатариб борган шекилли, мен айтган гапларни гапиришга бошлабди. “Интерфакс” Агентлигининг хабарига кўра, қандайдир ветеранлар билан бугун ўтказилган учрашувда Владимир Путин шундай дебди: “Ёшларни тарбиялашда инсонийлик қадриятлари жуда муҳим. Бусиз боши берк кўчага кирамиз, бутун ҳаётимиз инсонийлик приниципларига асосланган. Лекин, биз яшаётган дунёнинг тўғри тушуниш керак, ва кўриб турибмизки, ҳали ҳамма Лев Толстой даражасига етиб боргани йўқки, ёвузликка қарши қаршилик кўрсатмаслик назарияси сезиларли фойда келтирсин, айниқса, халқаро соҳада”.
Тўғрисини айтса, мен Лев Толстойниннг бу фикрларига аввал эътибор бермаган эканман. Аммо, ҳиндларнинг буюк намояндаси Махатма Гандининг ёвузликка қарши куч ишлатмасдан қаршилик кўрсатиш назарияси фақат демократик жамиятларда ишлаши мумкинлигини аввалдан айтиб келардим.
Ҳали ҳам шу фикрдаман, инсоният ҳамма нарсани тинч йўллар билан ҳал этиш даражасига етиб келгани йўқ. Бор муаммоларни ҳозир ва ҳозирги усуллар билан ечишга маҳкуммиз, акс ҳолда, инсоният ўша даражага етиб бормасдан ҳалок бўлиши муқаррар.
Мен бир вақтлар “Энди билсам, Чингизхон ҳам мендан ўрганган экан (ҳазил)” номли мақола ёзган эдим. Аммо Путин мендан ўрганаётгани ҳазил эмас. Чунки, руслар, турклар, америкаликларнинг мутахасислари “Ҳаракат” сайти материалларини кузатиб боришлари шубҳасиз. Шу сабабдан, Путиннинг мендан ўрганаётгани ҳам шубҳасиздир. У Толстойга, мен Гандига орқа қилаётганим эса, принципиал аҳамиятга эга эмас.