16 February 2015
05:33 - Арабларга ёмон сигнал: Натаньяху Франция яҳудийларини тарихий ватанларига чақирди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Францияда яшайдиган яҳудийларга қилган Исроилга кўчиш таклифи ислом террористининг Париждаги яҳудиларнинг кошер (ҳалол) дўконига ҳужуми натижасида 4 яҳудийнинг ўлдирилиши билан боғлиқ. Франция Президенти Франсуа Олланд эса, яҳудийларни мамлакатни тарк этмасликка чақириб, уларнинг хавфсизлиги таъминланиши ҳақида ваъдалар берди.

Биньямин Нетаньяхунинг чақириғи, шунчаки, бу кунлардаги актуал мазуга муносабат билдириш доирасида қилинган бўлса, уни яқинда ҳамма унутади. Аммо, масалага чуқурроқ қараш керак.

Маълумки, БТнинг 1948 йилдаги қарорига кўра, яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам, ўзлари учун муқаддас ҳисоблайдиган Қуддус шаҳрининг ғарбий қисми Исроилники, шарқий қисми Филистин давлатиники бўлиши керак. Аммо, кўпоқ арабларнинг, биринчи навбатда Ғарб жуда ҳурмат қиладиган Урдун (Иордания) қиролининг жинояткорона айби билан Филистин давлати дарҳол қурилмади. 1968 йилда Исроил ҳали яратилмаган Филистин давлатининг Урдун қўлида бўлган ҳудудларини босиб олди. Кейин пойтахтини Тел-Авивдан Ғарбий Қуддусга кўчирди ва дунё жамоатчилигининг қаршилигига қарамасдан Шарқий Қуддусга яҳудийларни кўчириб, шаҳарниннг бу қимсини ҳам феълан ўзиники қилиб олди.

Агар Натаньяхунинг чақириғи дунё яҳудийлар ҳамжамиятининг истаги асосида қилинган бўлса, яқин орада нафақат Франция, балки, бошқа Епропа мамлакатларидан ҳам яҳудийларни Исроилга кўчириш кампанияси бошланиши муқаррар. Уларнинг кўчиши ва Исроилда уй-жойли бўлиши учун керакли ҳамма ҳаражат яҳудийлар ҳамжамияти тарафидан қопланади. Хўш, миллионлаб яҳудийлар қаерга ерлаштирилади? Табиий, Шарқий Қуддусга ва секин-аста ҳали яратилмаган Филистин давлатиники бўлиши режалаштирилаётган ҳудудларга. Ана ўшанда араблар Филистин давлати яратиш орзуси билан видолашаверишлари керакмасми? Айнан шундай бўлса керак. Оллоҳ ақлсиз мусмонлардан юз ўгириб, яҳудийларни қўллаб-қувватлашга ўтмоқдами, ҳамма нарса айнан шу башоратлар йўналишида бўлиши аниқдек кўринмоқда.