15 February 2015
18:47 - Туркияда ваҳшийларча ўлдирилган қиз ҳақидаги хабарни ўқиётган спикер йиғлаб юборди, ўзбеклар қачон йиғлайди?
Икки кундан бери Туркиядаги хабарларнинг бошида ўзини зўрламоқчи бўлган йигитга қаршилик кўрсатгани учун ваҳшийларча ўлдирилган Ўзгечан Арслон исмли 18 ёшли қиз турибди. TRT Habar программасининг спикери Canan Yener Reçber (расмда) бечора Ўзгечан Арслоннинг онаси бу воқеа бўйича ёзган хатни бугун ўқир экан, аввал унинг овозлари титраб кетгани, кейин йиғилар ичида хатни зўрға охиригача еткизгани Туркиянинг энг катта Миллиёт газетасида хабар қилинди.

Ўзгечан Арслоннинг онасини фарёдлар тўла хатини ҳам, уни ўқиётганда ўзини йиғидан тўхтатолмаган TRT Habar программасининг спикерини ҳам тушуниш мумкин. Она - онадир, телеканал спикери ҳам балки она ёки ахир бир кун она бўладиган аёл, қолверса улар ҳайвон эмас, инсонлардир.

Аммо, қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёққанлари, ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрлаганлари, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бошқаларни қўйиб туринг, жаҳон бўйича сони 30 миллионга етиб борган ўзбек миллатининг ҳам иши йўқ, ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар ва шундай қилишни давом эттирмоқчилар. Ўзини одам деб ҳисоблайдиган, аслида, ҳайвондан фарқи қолмаган ўзбек аёлларининг ҳам ҳеч нарса билан иши йўқ.

Бу фожеали воқеаларга ўзбек миллатининг эътиборини қаратиш билан фақат “Бирлик” Партияси, “Ҳаракат” Хабар Агентлиги ва ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик” жамияти шуғулланмоқда. Ҳайвондан фарқи қолмаган ўзбекларнинг бунга муносабати шундай – осмонимиз тинч, ейдиган ошимиз, боришга тувалетимиз бор, бизга бошқа ҳеч нарса керакмас, қўшни мамлакатда бўлаётган воқеалар билан бизнинг ишимиз йўқ. Бу халқ Ўзбекистон ичида ўзбеклар қирғин қилинса ҳам, оёққа туришига ишонадиган одам борми?

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ – бу подани қайтадан миллат қилишдан бошқа йўлимиз йўқ ва қилиш керак. Пода буни истаса ҳам, истамаса ҳам.