“Нормандия тўртлиги” лидерлари Минскадаги учрашув бўйича Нурсултон Назарбойга ҳисобот бердилар, Ислом Каримга ҳам беришлари керак эди!
Қозоғистоннинг расмий давлат агентлиги Казинформ ёлғон ёзмаётган бўлса, Украина Президенти Петр Порошенко, Германия Канцлери Ангела Маркел ва Россия Президенти Владимир Путин сўнгги бир неча соат ичида олдинма кетин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойга телефон қилиб, Минскда ўтказилган “Нормандия тўртлиги” саммитининг натижалари ҳақида суҳбат қилишибди. Казинформ бундай масалада ёлғон хабар бериши мумкин эмаслигини ҳисобга олсак, шундай бўлган. Аммо, айтиш керакки, аслида телефон қилганлар Минск учрашуви ҳақида Нурсултон Назарбойга ҳисобот берганлар. Франция Президенти Франсуа Олланда ҳали ҳисобат бермаган шекилли, бу ҳақда хабар йўқ. Яқин орада бўлиб қолса керак.
Маълумки, “Нормандия тўртлигини”нинг саммити Остонада бўлиши керак эди. Аммо, Нурсултон Назарбой аввал тўрт мамлакат раҳбарларини Остонага таклиф қилиб, кейин қўрқоқлик қилган ва орқага чекинганди. Шу сабабли, Порошенко, Маркель ва Путиннинг Нурсултон Назарбойга телефон қилишларининг биттагина сабаби бўлиши мумкин: Нурсултон Назарбой тушкунликка тушиб, Урлаеванинг касалига дучор бўлиб қолмаслигини олдини олиш.
Ғарб лидерлари Ислом Каримга ҳам телефон қилишлари керакмасмиди? Ўзбекларга ғамхўрлик қилишни истаслар, керак эди. Қолаверса, ўзбек сиёсатчилари, ҳатто мухолифатчилари ичида, аввал тушкинликка, кейин Урлаеванинг касалига тушиш ҳоллари кўпайиб кетаётгани, миллатимиз ва мамлакатимзнинг бугунги аҳволини кўрсатгичи эмасми? Худди шундай ва бунинг айбдори “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатдир.
Айнан Абдураҳим Пўлат раҳбарлигида “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотганини кучли аргументлар билан кўрсатиб берди. Айнан улар Ал Хоразмий авлодлари кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорлар подасига айланиб бораётганини аниқ факт ва рақамлар билан исботлаб берди.
Энди нима қилиш керак? Минг афсуски, ўзбеклар бундай саволга жавоб беришни қўйиб туринг, бундай саволни қўйишни ҳам билмайди ва тушунмайдилар. Аҳволимиз ёмон. Бечора Ал Хоразмий гўридан туришга ҳаракат қилаётгандир.