14 February 2015
09:28 -
Саакашвили Украинада тузилган Халқаро Ислоҳотлар Маслаҳат Кенгашининг раиси этиб тайинланди

“Михаил Украинанинг чет эллардаги вакили, айни замонда халқаро ҳамжамиятнинг Украинадаги вакили бўлади”, дебди бу хусусда Петр Порошенко. Михаил Саакашвилининг ўзи бу хабарларни тасдиқлар экан, Украина фуқаролигини олмагани, Гуржистон фуқароси бўлиб қолавериши, аммо Украинанинг келажаги учун украиналик каби курашажагини айтар экан, Украинанинг келажаги – Гуржистоннинг озодлиги учун муҳимдир, дебди. Бу ҳақда Гуржистондаги мухолифатга яқинлиги билан танилган Грузия-Online сайти хабар тарқатди.