15 February 2015
07:21 -
Донбасда ўқ отишни тўхтатиш келишуви кучга кирди, аммо ўқ отиш тўхтамади, тўхтамайди ҳам

Ўтган йили сентябрдаги келишув фойдасиз бўлганди. Ҳозир ҳам шундай бўлса керак. Чунки, Украина Донбасга ҳеч қандай федератив мақом ҳам бермоқчи эмас, Луганск ва Донецкдаги Россия назорати остидаги кучлар эса, бу икки вилоятни мустақил давлатлар деб эълон қилиб бўлишган ва бундан воз кечмасликларини тўхтамасдан қайтариб келмоқдалар.
Бунинг устига Украинадаги “Ўнг қанот” номли сиёсий оқимнинг назорати остидаги қуролли кучлар Луганск ва Донецк тўла Украина таркибига қайтмагунча ноқонуний тараф билан ҳеч қандан келишувларни тан олмасликларини эълон қилмоқдалар.
Бугун “Норманидия тўртлиги” лидерлари ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув қандай бажарилаётгани хусусида телефон орқали гаплашмоқчилар