14 February 2015
08:17 - Фарғонада отасини болта билан чопиб ташлаган қиз қамалди, яқинда Интернет ҳамма ўзбек ёшларини шу ҳолга солиши аниқ
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди 18 яшар Элнура Сойибовани Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қотиллик ҳамда ўғирлик ка оид моддалари билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Жиноят иши материалларига кўра, 18 яшар қиз интернет ва телефон васвасасига чалинган, унга танбеҳ берган отасини болта билан чопиб ташлаган.

“Тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гувоҳлардан кўрсатмалар олинганда қотил жабрланувчининг қизи бўлиб чиқди. У уй юмушларига қарашмай, асосий вақтини интернетда ўтказгани сабаб отасидан кўп бора танбеҳ эшитган. Қотиллик содир бўлган куни ҳам шу мавзу юзасидан низо келиб чиққан ва отасидан калтак еган қиз алам устида қотиллик содир этади. Жиноятчи қотилликни ўғрилик устида содир бўлган деб чалғитиш мақсадида, сейфдаги пулларни ҳам олиб қўйганлигини тан олди” дейди Фарғона вилояти ИИБ мулозими.

Аслида, дейди мухбиримиз, қотил қизни оқлашни истамасак ҳам, унинг аҳволини тушуниш лозимлигини айтмоқчимиз. Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан ҳали ҳам ўрта асрларда яшар экан, ёшлар Интернет орқали асл дунёни, яъни 21 асрни кўра бошладилар. Лекин бу дунёни тушуниб етишга ҳали ақллари етишмайди, чунки онглари ҳали ҳам ўрта аср даражасида. Уларни шундай етиштиришган. Айнан шу парадокс туфайли, ўзбеклар, биринчи навбатда, ўзбек ёшлари Элнуранинг ҳолига подалашиб тушаверадилар. Бу касалликнинг номини “элнурачилик” дейиш ҳам мумкин.