14 February 2015
02:28 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк фондлар биржаси янги тарихий рекордлар уриш остонасига келди
Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўтган йилнинг охирги кунлари тарихий рекорд қўйиб 18103 чиққани, аммо январь ойида зиг-загли тушиш кўрсатиб, 31 январь куни 17165 да тўхтаган бўлса ҳам, фераль ойининг илк ҳафтасида ўзини тьиклаб олганини 7 февралдаги хабаримизда билдирган эдик. Бу ҳафта ҳам юксалиш давом этди. Кеча, яъни жорийдаги ҳафтанинг охирги иш куни Dow Jones яна 68 га ортиб, 18019 да тўхтади.
Эслатиб ўтиш керакки, Dow Jones январь ойининг охирида тарихий рекорд қўйиб, 18103 га чиққан эди. Янаги ҳафта бу рекорд ҳам урилса ажаб эмас.
Reuters агентлигининг экспертлари бу ҳафтадаги ўсишни Минскда Украина ва Россия ўт очишни тўхтатш бўйича келишганлари ва Юнонистоннинг янги сўлчилар ҳукумати ЕИ олдидаги қарзлари бўйича келишиш йўналишида қадамлар қилиш ниятини кўрсатгани билан изоҳламоқдалар.
“Ҳаракат” мухбирлари бу фикрга қўшилмайдилар. Чунки, Украина ва Россия Минскда пайшанба куни саҳар соатларида келишдилар, бунинг устига оғзаки келишдалар. Dow Jones эса, февралнинг бошидан кескин ортиб бормоқда. Айнан Минскдаги учрашувдан кейин, яъни пайшанба ва жума кунлари ортиш унчалик катта бўлгани йўқ.
“Ҳаракат” аввал ҳам айтган фикрни қайтарамиз. АҚШ иқтисоди 2008 йилда бошланган молиявий-иқтисодий кризисдан тўла чиқиб бўлди. АҚШ иқтисодининг аҳволини ҳам ўзида акс эттирувчи Dow Jones тўла тикланиб олди. Аммо, АҚШдек давлатнинг иқтисодий тизими, математиклар “катта система” дет айтадиган системалардан биридир. Бундай катта системаларнинг ҳамма параметларини тўла ҳисобга оладиган усуллар принцип ўлароқ йўқ, бўлолмайди ҳам. Демак, бундай системалар барқарор пайтида ҳам зиг-загли шаклда ўзгариб туради, яъни бир чиқиб, бир тушиб туради.
Нью-Йорк фондлар биржасида ўтаётган жараёнлар “Ҳаракат”нинг фикрини тасдиқлаб турибди. Шу сабабли, Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар дейишимиз тўғридир.
Ҳозир эса, аввалари ҳам айтган бир фикримизни қайтармоқчимиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбеклар ҳам, фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар чет элларда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, ишлаётган мамлакатларида пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, бутун дунёни мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.