14 February 2015
01:13 -
Олийгоҳ ва коллеж талабаларига “Валентин куни”ни нишонлаш таъқиқланди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика Касб-ҳунар таълими маркази маъмурияти томонидан талаба ва ўқувчиларга халқ орасида 14 февраль – Валентин кунини (Севишганлар куни) нишонлашни таъқиқлаш ҳақида кўрсатма келди. Маълум бўлишича, барча олий ўқув юртлари ва коллежлардаги ўқувчилар тилхат асосида бу кунни байрам қилмаслик, нишонламаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Шунга қарамай ёшлар ўртасида бу кун кенг нишонланади, ўсмир ва ёшлар ўзаро гул ва откриткалар улашишади. Аслида, айнан шу кунни мавжуд режимга нафрат билдириш кунига айлантириш керакмасмикан?
Шунга қарамай ёшлар ўртасида бу кун кенг нишонланади, ўсмир ва ёшлар ўзаро гул ва откриткалар улашишади. Аслида, айнан шу кунни мавжуд режимга нафрат билдириш кунига айлантириш керакмасмикан?