11 February 2015
16:41 -
ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ОЗОД ҚИЛИНДИ! ( “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №5, 11.02.2015)

Хайрулла Ҳамидовни кўриш учун унинг хонадонига борган “Эзгулик” фаолига кўра, унинг соғлиғи яхши. Озод қилинганидан хурсанд. “Уч-тўрт марталаб авфнома ëздик. Охири мана инобатга олишди. Президентимиз қўл қўйдилар. Авф билан чиқдим” дейди у.
Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 21 январь куни ҳибсга олинган. 2010 йилнинг 27 майида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-радикал оқимига алоқадорлик билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Ўзбекистон инсон ҳғуқуқлари “Эзгулик” жамияти Хайрулла Ҳамидовнинг озод қилинишини олқишлаб, Ўзбекистон ҳукуматидан бошқа сиёсий маҳкум, фуқаролик жамияти вакилларини ҳам қамоқдан чиқаришга чақиради..