12 February 2015
07:41 - Ислом Карим Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлабди, эски тос эски ҳаммом, олдимизда қонли йиллар бор
Кеча кеч соатларда Ислом Карим тарафидан имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаш ҳақидаги фармон эълон қилинди. Аввалги ҳукумат яқинда сайланган Олий Мажлисга истеъфосини берган эди. Янги ҳукумат, бир неча муҳим бўлмаган ўзгаришларини ҳисобга олмаса, эскисининг ўзидир. Аввалги Бош вазир Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис тарафидан 23 январда янгидан Бош вазир этиб тайинланганди. Шу сабабли, унинг исми Президент фармонида биринчи бўлиб турибди.

Қизиғи шундаки, Президент фармонига кўра, Шавкт Мирзиёев Бош вазир сифатида қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбаридир, яъни у шу соҳаларга жавобгар. Унга тўғридан-тўғри икки вазирлик бўйсунада.

Рустам Азимов ҳам яна ўша эски лавозимда - Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, айни замонда, молия вазири. У макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари ҳисобланади, демак, санаб ўтилган соҳалар бўйича бош жавобгар. Унга тўғридан-тўғри 9 та вазирлик бўйсунади.

Бош вазирнинг яна 5 та ўринбосари бор. Уларнинг ҳар бирига 1-3 тадан вазирлик ёки давлат комитети бўйсунади.

Хуллас, бу фармондан чиқариш мумкин бўлган хулоса шундан иборатки, Бош вазир Шавкат Мирзиё оддий қўғрчоқ, ҳукуматдаги асосий одам Рустам Азимов, лекин, у расман ҳукуматнинг раҳбари эмас. Бунақа ҳукумат жиддий ишлар қилолишига аҳмоқ ҳам ишонмайди.

Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бораётгани ҳақидаги иддаолармиўз тўппа-тўғрилигини кўриб турибмиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ҳукумат шундай бўлгани сабабли, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлардан 20-30 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 марта орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқадамиз. Ва бу фарқ ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда.

Аҳволни тузатиш ўрнига, шунақа масхарабоз ҳукумат тайинлаётган Ислом Карим ҳам, унинг ҳукумати ҳам жиноятчилардир. Вақти келади, улар халқ олдида жавоб берадилар. Уларнинг ўзлари ҳам буни тушунмасликлари мумкин эмас. Умидлари – ўзбек миллатининг кўзи очилгунча нариги дунёга ўтволиш, ўзбекнинг кўзини “Бирлик” ва “Ҳаракат” тезроқ очиб қўйса, ундан ҳам тезроқ чет элга қочволиш.

Аммо, ўзбек халқи ва Ўзбекистон давлатининг келажаги мудҳиш бўлиши шубҳасиз. Чунки, ҳозирги аҳолдан чиқиш осон бўлмайди, олдимизда даҳшатли воқеалар, қонли йиллар бор.

Ҳозирги режим ва режимбошидан қанча тез қутилсак, шунча кам қон тўкилади