10 February 2015
19:33 - Бир даста миршаббошилар тайинланди, уларнинг ҳам ҳоки ахлатхоналарга отиладими?
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБга Аҳмад Насридинов, шу вилоятнинг Кувасой шаҳри бўлими Фаррух Ўсаровнинг миршаббоши этиб тайинлангани хусусида хабар қилди. Матбуот хизматига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига эса Умид Қиличев, Янгийўл тумани ИИБга Нурбек Сафаров, Навоий вилояти Навбаҳор туманига Бекзод Усмонов бошлиқ этиб тайинланган.

Бундан ташқари Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини Рамазон Ашрапов эгаллаган. ИИВ ҳар доимгидек кадр ўзгаришлари борасида изоҳ бермаган.

Миршаблар ва миршаббошилар халқнинг хизматида бўлишлари керак. Минг афсуски, улар режимнинг хизматида бўлиб, халқнинг қотили ролини ўйнамоқдалар. Вақти келади, улар миллат олдида жавоб берадилар. Улар “халқ уйғонгунча, биз ўлиб кетамиз” деб ўзларини юпатишмасин, уларнинг ҳоки ҳам муқаддас ўзбек тупроқларида қолдирилмайди. Ахлатхоналарга отилади.