10 February 2015
20:16 - АҚШ-Ўзбекистон: Тошкент ва Брюсселда музокаралар бормоқда
АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниэл Розенблюм айни кунларда Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш бўйича ўзбек томони билан Брюсселда музокаралар олиб бормоқда. Унинг таъкидича, Ўзбекистонга 308 та зирҳли автомобилларни етказиб бериш бўйича музокаралар сўнгги бир йил давомида пишган. “Ушбу техника Ўзбекистонга Афғонистондан эмас, балки бошқа бир қатор давлатлардан, хусусан, АҚШдан етказиб берилади”, – дебди АҚШ мулозими.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленни қабул қилиб, Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилган.