
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой шу йил 15 январда Остонада Украина кризиси бўйича “Нормандия тўртлиги” саммити, яъни Франция, Гекрмания, Россия ва Украина раҳбарларининг йиғилишини ўтказиш режасини эълон қилиб, дунё даражасидаги лидерлардан бирига айланиш иддаосини намойиш қилган эди. Аммо, унинг ўзи бундай вазифага ҳали тайёр эмаслигини тезда кўрсатиб қўйди. Тахмин қилиш мумкинки, уни шундай қилишга Владимир Путин ҳам мажбур қилди. АҚШнинг Президенти Барак Обама Нурсултон Назарбойга телефон қилиб, уни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳаракатига ҳам кирди. Бўлмади. Нурсултон аби қўрқоқлигининг қурбони бўлди.
Бир неча кун Ислом Карим каби инидан чиқмай қолган Нурсултон Назарбой энди ўзига кела бошлаганга ўхшайди. Қозоқ ахборот воситаларининг хабарлари кўрсатмоқдаки, у бечора ўз уйининг, яъни Қозоғистоннинг ишлари билан шуғулланишга қайтадан киришибди. Мана кечаги қилинган ишлар.
Нурсултон Назарбой Хавфсизлик Кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев ва Мудофаа вазирининг ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи Сакен Жасузаковни қабул қилиб, Қуролли кучларнинг бугунги аҳволи, уларнинг жанговарлик аҳволи, замонавий техника билан жиҳозланиши каби масалаларни муҳокама қилибди.
Нурсултон Назарбой “Ёшлар билан ишлашнинг давлат сиёсати” номли қонунни имзолабди. Қонуннинг тафсилотлари хабарларда айтилмайди, аммо, ёшлар билан, яъни мамлакатнинг келажаги билан ишлаш сиёсатини қонунлаштириш кучли қурол эканлигини тан олиш керак.
Нурсултон Назарбой телефон орқали Россия Президенти Владимир Путин билан гаплашиб, Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг бугунги масалаларини муҳокама қилибди. Путин қозоғистонлик ҳамкасбига Германия ва Франция раҳбарлари билан ўтказган учрашувлари ҳақида маълумот ҳам берибди. Нурсултон Назарбой “Нормандия тўртлигининг” 11 февралда Минскда ўтказиладиган саммитига муваффақиятлар тилабди. Жуда ҳам қизиқ.
Тиниб тинчимас Нурсултон Назарбой кеча яна бир иш қилибди, террористик актларнинг олдини олиш мақсадида қурол, ҳарбий техника ва бошқа махсус қуролларни ишлатиш тартиби бўйича инструкцияни тасдиқлабди.
Хуллас, Нурсултон Назарбой нималардир қилмоқда, аммо ўзимизнинг Ислом Карим қаерда? У нима қилаяпти ўзи?
Нима ҳам қиларди. У миллати тожик бўлса ҳам ўзбекларнинг президенти. Ўзбеклар нима қилса, у ҳам шуни қилади. Ош ейди, туалетга боради, орада ухлаб олади. Давлат Бюджети чет элда ишлаётган мардикорларнинг пули билан оёқда турган Ўзбекистон давлат сифатини йўқотмоқда. Нима қипти, Ислом Каримга нима?