09 February 2015
21:54 - Ҳукумат гиёҳвандликка қарши бир ойлик уруш очди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан февраль ойи мамлакатда гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги, деб эълон қилинди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ойлик давомида мамлакат бўйлаб гиёҳвандликка қарши кураш, тарғибот-ташвиқот, қонунбузарлик профилактикаси ҳамда махсус рейдлар амалга оширилади.

Ойлик доирасида ёшларни гиёҳвандликка жалб қилиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш бўйича ҳам махсус тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ўн кулик ҳисоботлар эълон қилиб борилади. Гиёҳвандлик ва наркоташмачиликни аниқлаш мақсадида муассасалар, давлат чегаралари, блогпостларда назорат кучайтирилади.

Гиёҳвандликка қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссияси маълумотига кўра, ҳар йили бундай тадбирлар ўтказилаверади. Чунки, уларнинг самараси бор. Масалан, ўтган йилдаги бир ойлик тадбир давомида 386 та жиноят иши атрофида 1000 дан ортиқ киши жавобгарликка тортилган. Улардан 53 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.