09 February 2015
21:14 -
Ўзбекистонда АҚШ долларининг рсмий курси ошди, норсмийси бироз тушди

Бугун Ўзбекистон Марказий Банки 10 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини жорий қилди. 1 АҚШ доллари 3 февралдаги курсга нисбатан 6 сўм 3 тийинга қимматлаб, 10 февралдан 2 минг 448 сўм 16 тийинни ташкил этади. Ўзбек сўмининг инфляциясига қаранг, унинг қиймати тўтовсиз тушмоқда. Ваҳолангки, бир неча ҳафталик пасайишдан сўнг ҳатто Россия рубли ҳам бироз ўсган.
Бироқ “қора бозор”да АҚШ долларининг бироз шашти қайтди. Ўтган ҳафта ўртасида 4000 сўмлик довонни ҳатлаган бир доллар энди 3800 сўмгача арзонлади. Аммо саррофлар унинг яна қаддини тиклаши ва 4000 сўмдан юқори бўлишига ишонишмоқда.