09 February 2015
20:20 - Ўзбекистонга БМТнинг Афғонистон бўйича вакили келди
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш бўйича миссияси раҳбари Николас Хайсни қабул қилди. Ўзбекистон ТИВ таъкидича, томонлар халқаро ва минтақавий долзарб масалаларни муҳокама қилишган. Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган.

“Ўзбекистон томони ушбу масала бўйича очиқ ва аниқ нуқтаи назарга эга эканлиги қайд этиб ўтилди”, – дейилади вазирлик ахборотида. Вакилнинг бошқа расмий идораларда ҳам қабул қилиниши айтилмоқда.