09 February 2015
19:43 - Таниқли рассом ва ҳайкалтарош Равшан Миртожиев вафот этди, у негa Ислом Каримнинг ҳайкалларини яратмаган?

Таниқли рассом ва ҳайкалтарош Равшан Миртожиев жума куни, 61 ёшида оламдан ўтди. Унинг бир муддат аввал оғир хасталика чалингани айтилмоқда. Ўзбекистон ва дунёнинг кўплаб шаҳарларидаги қатор ҳайкаллар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Равшан Миртожиев 10 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари сифатида фаолият ютираётганди.

Равшан Миртожиев муаллифлигидаги бир қатор ҳайкаллар жаҳон пойтахтларини ҳам безаб турибди. Масалан, Москвадаги Улуғбек ва Навоий, Ригадаги Улуғбек ва Ибн Сино, Токио ва Бокудаги Навоий, Қоҳирадаги ал-Фарғоний ҳайкалларини таъкидлаш мумкин. Навоий ҳайкалининг модели эса Вашингтондаги АҚШ Конгресси кутубхонасида бор, дейилади маҳаллий матбуотдаги хабарларда.

Таниқли ҳайкалтарош нима учун Ислом Каримнинг ҳайкалларини яратмагани ҳақидаги савол, истаса-истамаса, ҳар кимнинг ҳаёлига келади. Жавобни эса, “Ҳаракат” тарафидан аввал ҳам эълон қилинган қуйидаги латифадан излаш керак.

Икки одам гаплашмоқда.

- Нимага юртбошимизнинг ҳайкаллари Мустақиллик майдонига ўрнатилмайди, ахир у киши мустақилликнинг отасику?

- У киши мустақиллик талаби билан “Бирлик” уюштирган оммавий митинглардан кейин бирон жойда кўп одам тўпланишидан жуда қўрқади, шу сабабли ҳайкалини қилдирмайди ҳам.

- Эй, қўйсангчи, у замонлар ўтиб кетди. Ҳайкал очилишига келадиган одамлардан шунчалик қўрқадими отахонимиз?

- Сен тушунмадинг, у киши ҳайкални бузишга кўп одам келишидан қўрқади.