09 February 2015
19:15 - Марказий Cайлов Комиссияси икки номзоднинг ҳужжатларини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси мамлкат президентлиги учун номзод Ислом Карим ва Акмал Саидларнинг ҳужжатлатларини тегишли тартибда қабул қилди. Ўтган кунги хабарларимизда Акмал Саидга тегишли “Миллий тикланиш” Партиясининг “Миллий тикланиш” газетаси муҳарририга аосланиб, партия ўз номзодини қўллаб-қувватловчилардан етарлича имзо тўплай олмагани, шу боисданинг Акмал Саиднинг сайловда иштирок эта олмаслиги хусусида ёзгандик. Афтидан, Режимбоши ўзининг сохта мухолифидан воз кечишни хоҳламаган ва таниқли масхарабон Акмал Саиднинг сайловда иштирокини ихтиёр этган.

Бироқ, дейди мухбиримиз, бирорта оммавий ахборот воситасида, ҳатто интернет сайтларида ҳам “Миллий тикланиш” партиясининг Қурултой ўтказгани ва президентликка номзодини тасдиқлагани хусусида маълумот йўқ. “Адолат” партияси эса индинга, чоршанба куни қурултой ўтказади ва ўз раиси Наримон Умарнинг номзодлигини тасдиқлайди.

ХДП номзоди Кeтмоновдан дарак йўқ. Демак, номзодларнинг расмини ҳозирча бошқачароқ шаклда тақдим этиш керак бўлади.