06 February 2015
19:18 -
Тошкентда либералларнинг қурултойи ўтди, Ислом Карим президентликка номзод бўлди

Съездда номзод Ислом Каримнинг ўзи ҳам иштирок этиб, сўзга чиққан. Энди ЎзЛиДеП 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этадиган номзодни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий Сайлов Комиссиясига номзод ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Қизиғи, расмий ахборот воситалари, ТВ ва радиода бу ҳақда бирор маълумот йўқ. Ҳолбуки, съезд ўтаётган пайтда пойтахтнинг марказий Халқлар дўстлиги, Мннон Уйғур кўчалари ёпилиши билан одамлар Ислом Каримнинг сеъздда эканидан хабардор бўлишди. Айрим электрон ОАВлардагина сеъзд ва номзод ҳақида хабарлар бор.