06 February 2015
16:10 - Россиянинг халқаро заҳиралари камайишни давом эттирмоқда
Аввал “олтин-валюта заҳиралари” деб аталадиган “халқаро заҳиралар” ҳар қандай мамлакат молиявий-иқтисодий аҳволининг муҳим кўрсатгичларидан биридир. Россиянинг халқаро заҳиралари Ғарб тарафидан киритилган санкциялар туфайли бошланган кризисдан олдин $500 миллиарддан юқори эди.

Шу йилнинг 1 январигача Россия чўкаётган иқтисодини қутқариш мақсадидар халқаро заҳиралардан тўхтовсиз пул ишлатди ва Россия Банкининнг билдиришича, заҳиралар $385,46 миллиардга тушди. Тушиш январь ойида ҳам давом этиб, 1 февралда $376,21 млрд бўлибди. Яъни, бир ойлик камайиш $9,252 млрд бўлган. Бу – Ўзбекистон Давлат Бюджетининг йиллик даромад қисмига яқин маблағдир.