06 February 2015
00:44 - Иордания ИШИДдан ростакам қасд олишни бошлади
ИШИД тарафидан тириклайин ёқилган ҳарбий учувчиси Муат ал-Касабех учун қасд олиш мақсадида Иордания ўз қўлида бўлган Сожида ар-Рижауи ва Зиёд ал-Карбули исмли икки террористни кеча ўлдирганди. “Ҳаракат” бундай қасд олишни ноўрин деб баҳолагани ҳам маълум.

Иордания ростакам қасд олишга ҳам бошлабди. Кеча бу мамлакатнинг ҳарбий учоқлари ИШИДнинг позицияларини бомбардимон қилиб, 55 террористни йўқ қилишибди. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари хабар тарқатдилар.

Иордания қироли Абдуллоҳ ҳалок бўлган учувчи Муат ал-Касабехнинг оиласини зиёрат қилгани ва ИШИДга қарши аёвсиз уруш бошлангани ҳақида гапиргани ҳам хабарларда айтилмқда.