
Петр Порошенко билан кўришиш учун Киевга Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Маркелнинг келишини ўзи муҳим воқеадар. Аввал бу уч лидер алоҳида, кейин кентгайтирилган форматда йиғилиш ўтказдилар, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида. Учрашувнинг тафилотлари хабарларда тилга олинмайди. Аммо, Франсуа Олланд ва Ангела Маркел Украинадаги кризисдан чиқишнинг янги тинчлик дастури олиб келишгани урғуланади. Франция ва Германия лидерлари Киевдан Москвага кетишлари ва янги дастурни Путинга ҳам тақдим қилишлари айтилмоқда.
Тахмин қилиш мумкинки, бу дастур ҳам ишламайди. Чунки, Ғарбнинг санкциялари остида Россия қийин аҳволда қолган бўлса ҳам, Россия президенти Владимир Путин чекинмоқчи эмас. Украина армиясининг эса, Россия устидан ғалаб қазонишга кучи ҳали етмайди. Демак, қарама-қаршилик узоқ давом этади. Украина армияси Ғарбнинг ёрдами билан кучга кириб олса, Россия чекинишга мажбур бўлади. Ҳозир ҳамма нарса шу йўналишда кетмоқда. Ғарб лидерлари Украинага қурол бермасликларини гапирмоқдалар, аммо улар охир-оқибатда Украинага қурол беришга бошлайдилар.
АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ҳам бугун Киевда, у Порошенко билан учрашди. Бу ташриф ҳам кўрсатиб турибдики, Ғарб Украинани охиригача қўллаб-қувватламоқчи. Демак, Афғонистонда бўлгани каби, руслар мағлубиятга учрашлари муқаррар.