05 February 2015
22:05 - Самарқандлик келин-куёв тўйдан кейин заҳарланиб ўлди

“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб билдиришича, Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Файзобод қишлоғида истиқомат қилган 27 яшар Ҳомид Шакаров ва 25 яшар Назира Эсонованинг гўшанганда заҳарланиб, вафот этган. Уларнинг никоҳ тўйи шу йилнинг 2 февраль, душанба куни бўлган эди. Маълум бўлишича, газ ва электр токи йўқлиги боис келин-куёвлар Хитойда ишлаб чиқарилган печдан иситиш мақсадида фойдаланишган. Баллонли газ печи олови ярим тунда ўчиб қолиб, келин-куёв ис газидан заҳарланишибди.

“Бугун икки ёшни қабристонга ёнма-ён қўйиб келдик”, дейди келин-куёвлар жанозасида қатнашган манба. Мамлакатдаги ижтимоий аҳволнинг ўзига хос кўрсаткичи бўлган бу фожеали воқеа ҳақида бирорта маҳаллий нашрларда маълумотлар учрамайди.