05 February 2015
21:36 -
МДҲ кузатувчилари Ўзбекистондаги сайлов масхарабозлигини олқишлаш учун келади
МДҲ Ижроия қўмитасининг бугун ўтган мажлисида Ўзбекистондаги президентлик сайловларига кузатувчилар миссиясини юбориш ва унга Сергей Лебедовнинг раҳбарлик қилишига келишилибди. Ўзига хос сиёсий масхарабозлик билан ўтган Парламент сайловларини юқори баҳолаган Лебедов бошчилигидаги кузатувчиларнинг миссиясини тушуниш мумкин, у Каримов режимини қувватлаш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистонга келишади.
Аммо кейинги йилларда тиши бирмунча ўтмаслашиб қолган бўлса ҳам Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти парламент сайловига тўлақонли кузатувчилар гуруҳини юбормай, сайловларда мухолифатчилик, демак демократия руҳи йўқлигини таъкидлади. Аммо МДҲ кузатувчиларининг мақсади ҳам, маслаги ҳам бошқа, дейди мухбиримиз.