05 February 2015
20:13 - АҚШ элчиси: Ўзбекистон АҚШнинг муҳим ҳамкори бўлиб қолади
Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича АҚШнинг муҳим старатегик ҳамкори бўлиб қолади, деди АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Памела Спратлен кеча журналистлар билан учрашувда. Элчи ҳузурида бўлган “Ҳаракат” мухбирига кўра, “Ўзбекистон минтақада хавфсизликни таъминлаш, хусусан, Афғонистондаги барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнамоқда”, - дебди Спратлен.

АҚШ дипломатига кўра, Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлаб турувчи темирйўл, шунингдек, Ўзбекистон электр энергиясининг Афғонистонга экспорт қилинаётгани минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг муҳим таркибий қисмидир. Шунингдек, сиёсий соҳа, иқтисодиёт, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари – элчининг Ўзбекистондаги фаолияти асосий йўналишлари бўлади.