04 February 2015
19:48 - Устюртдаги газ-кимё мажмуаси сентябрда битади
Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси Қорақалпоғистонда 2012 йилда қуришни бошланган Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиш ишлари 2015 йилнинг сентябрь ойига қадар охирига етказилади.

Устюрт ГКМда ҳар йили 4,5 млрд кубометр табиий газни қайта ишлаб, 4 млрд кубометр сотувга чиқариладиган газ, 400 минг тонна турли қалинликдаги полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен ҳамда 100 минга тонна пиролиз бензини ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон парламенти раиси Мусо Эрниёзов маълумот бериб ўтибди.

4,16 млрд долларлик бу лойиҳа хорижий молиявий институтлар консорциуми томонидан (2,5 млрд доллар), Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси таъсисчиларининг шахсий маблағлари (1,41 млрд доллар) ҳамда Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш жамғармаси (100 млн доллар) ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Таъкидлаш керак, мазкур комплекс нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги турдошлари орасида энг йирик корхонадир.