04 February 2015
16:15 - Ал-Аҳзар Университети чалламуллаларининг масхарабозларча баёноти
Ислом дунёсининг энг катта ва энг обрўли диний олий ўқув юрти Ал-Азҳар ИШИД жангариларини йўқ қилишга, уларни чормихлашга чақирди, деб хабар беради France-Presse агентлиги. Ал-Азҳар бу руҳдаги баёнотни кеча ИШИДчилар қўлида асирда бўлган иорданиялик ҳарбий пилот тириклайин ёқиб юборилгандан кейин тарқатган.

Қизиқ, наҳотки, бу Ал-Аҳзардаги чаламуллалар исломий давлатларда одамларни тириклайин тош бўрон қилиш, дорга осиш оддий ҳол эканлигини билмайдилар. Билсалар, нима учун уларни қораламайдилар. Қаралай олмайдилар, чунки бундай ваҳшийларча одам ўлдиришлар шариат қонунлари асосида амалга оширилади.

Ҳозир ИШИДчилар Сурия ва Ироқда исломий давлат, кейин Халифат қуриш учун курашмоқдалар. Исломга кўра, тўғрироғи, Қуръоннинг мавжуд тафсирига кўра, бу кураш муқаддаску! Исломий давлат ва Халифат қуриш учун курашаётганлар ўз душманларини йўқ қилишлари - Исломга кўра қилинмоқда.

Ал-Аҳзарнинг чаламуллалари ислом терроризмини йўқ қилиш учун, авваламбор Исломни ислоҳот қилиш, Қуръонни янгидан тафсир қилиш кераклигини тушунмайдилар. Ислом дини ўз ичида ислоҳотлар ўтказиб, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак. Буни Ал-Аҳзар каби даргоҳлардаги ислом уламолари қилишлари керак. Қилмасалар, буни бизга Ғарб қилиб беради, бу диннинг ўлимидир. Унгача ИШИД ва унга ўхшаш ташкилотлар қилётган ваҳшийликлар тўхтамайди. ИШИД йўқ қилинса, унинг ўрнига бошқаси чиқаверади.