04 February 2015
20:22 -
Ўзбекистондаги Корейс банкига янги раҳбар тайинланди
Жанубий Кореянинг «KDB: Банк Узбекистан» акциядорлик банки раҳбарияти янгиланди, деб хабар қилди маҳаллий матбуот. Банк кенгаши қарорига кўра, молия муасасаси Бошқарув ҳайъати раиси Ёнг Кю Квак лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Ин Жу Ким тайинланди. Шунингдек, Бошқарув раиси ўринбосари Енг Су Ким ҳам алмаштирилди.
Мазкур банк мамлакатимиздаги энг йирик хорижий банк бўлиб, унинг 13 фоиздан ортифроқ акциялари Ўзбекистонга тегишлидир. Муассасанинг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва “Турон” акциядорлик тижорат банки томонидан банк ташкил этилишидаги устав капитали 38,951 миллиард сўмга тенг.