04 February 2015
09:28 - Россия Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни бу йил кескин камайтирмоқчи
Русларнинг “Новости” Агентлиги бу йил “Газпром” Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни ўтган йилга нисбатан 10 млрд кубометрга камайтиришини билдирди. Туркманистондан 2014 йилда 10 млрд кубметр газ олинган экан, 2015 да бу рақам 4 млрд бўлади. Ўзбекистондан эса, 2014 йилда 4 млрд кубметр газ сотиб олинган экан, энди 1 млрд сотиб олинади.

Маълумки, Туркманистон газ заҳиралари бўйича дунёда 4-чи ўринда туради. Руслар бу мамлакатдан бироз камроқ газ сотиб олиши туркманлар учун катта аҳамиятга эга эмас. Бунинг устига, бир неча кун аввал тарқатган хабарларимзда айтилгандек, Озорбайжон ва Туркия Каспий бўйидан Европага газ етказиб бериш учун қурилаётган газқувур лойиҳасига Туркманистнни ҳам таклиф қилишган эди. Туркманистон бу таклифни қабул қилиб, Россия ўрнига Европага газ сотса, каттароқ фойда олади.

Ўзбекисонда газ запаслари катта эмас. Россия олмайдиган газни ўз аҳолимизга берилиши яхши бўлади. Аммо, бу нарса Давлат Бюджетининг даромад қисмига катта зарба бўлади.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистоннинг ишлари чатоқ. Ҳозирги режим бор экан, аҳволимиз кун сайин баттарлашиб бораверади.