04 February 2015
08:53 - Катта театрга кичик раҳбар тайинланди
Kultura.uz интернет нашрининг маълум қилишича, бугун Тошкент мусиқали комедия (оперетта) театрига раҳбарлик қилиб келган санъатшунос Маҳмуд Муродов Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри директори этиб тайинланди.

Катта театрнинг аввалги раҳбари Бахтиёр Ёқубов Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори курсисига ўтказилганди.