03 February 2015
19:41 - Фуҳушанинг холаваччаси Акбарали Абдуллаев 8 миллион доллар ўзлаштирибди

Президент Ислом Каримнинг ўртанча қайнисинглиси Тамара Юсупованинг ўғли Акбарали Абдуллаев нақд кўринишда 800 миллион АҚШ долларидан ошиқ маблағни ғайриқонуний ўзлаштиришда айбланган. Фарғонадаги "Кварц", "Фарғонаёғмой", Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, "Қизилқумцемент" ва "Фарғона нефть базаси" сингари ширкатлар тафтиш қилинганида бу факт аниқланибди. Ўтган йилнинг 20 октябрида Тошкент шаҳар прокурори томонидан тасдиқланган 89-бетлик айблов хулосасида А.Абдуллаев бошлиқ жиноий гуруҳнинг Фарғона ва Навоий вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари даромадини ноқонуний ўзлаштиргани айтилади.

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли катта қизи Гулнора ва унинг гумашталарига қарши қўзғатилган ишнинг бир қисми бўлиб, ишнинг судда қай тариқа ҳал этилгани хусусида маълумотлар йўқ. Лекин, битта нарса аниқ. Фуҳуша бўлсин, Акбарали Абдуллаев бўлсин, бошқаси бўлсин, улар Ислом Каримнинг соясида ўғрилик билан шуғулланишган, Ислом Карим уларни билмаслиги мумкин эмасди. Ҳозир нимадир ўзгарди, Режимбоши қандайдир янги тактик ўйинлар қилмоқда.