03 February 2015
19:16 - ИШИД жангарилари баҳорда Ўзбекистонга ҳужум қилмоқчи эмиш
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати зобити, таҳлилчи Алишер Ҳамдамовнинг оммавий ахборот воситаларига маълум қилишича, Исломий Шом ва Ироқ Давлати жангарилари шу йилнинг баҳорида мамлакатимизга ҳужум уюштиришни режалаштирган. Аммо бунинг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон ҳукумати тмонидан керакли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, МХХнинг Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан сарҳадларни қўриқлаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда.

“Бизда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва бошқа экстремистик гуруҳлар Ўзбекистондаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор, бироқ бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, – дейди Миллий Хавфсизлик Хизматининг яна бир ходими Давлатбек Ҳошимов. Бироқ бу тахминлар қанчалик асосли ёки асоссиз, расмий идоралар бунга изоҳ бермаган.

Бу масхарабозларнинг гапларига ишониб бўлмайди, дейди мухбиримиз. ИШИДнинг ўзи Ироқ ва Сурияда ҳаёт-мамот уруши олиб бормоқда. У яқинда тарқатиб юборилиши, асосий кучлари йўқ қилиниши муқаррар. Аммо, унинг сафидаги ўзбеклар ва бошқа марказий осиёликлар ИШИД каби ташкилотни минтақамизда яратишга ҳаракат қилишлари ўз-ўзидан маълум. Бунинг учун камида 1-2 йил вақт керак. Ислом дини ислоҳотлар ўтказиб, дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, ислом терооризмини тўхтатиб бўлмайди, доим хавф остида яшайверамиз..