03 February 2015
20:24 -
ХОРАЗМДА 11 НАФАР ШАХС ЖИҲОДЧИЛИКДА АЙБЛАНМОҚДА! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №3, 02.02.2015)
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судида “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланаётган 11 нафар шахс устидан маҳкама жараёнлари давом этмоқда. 2014 йилнинг 17 октябрида мазкур фуқароларга нисбатан МХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган жиноят иши доирасида вилоятнинг турли туманларида истиқомат қилган ва Россия Федерацияси ҳудудида миграцияда бўлган шахслар терговга тортилган. Яна 30 дан ортиқ меҳнат мигрантларига нисбатан суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ катта терговчиси Ч. Ражабовга кўра, фуқаролар Юсупбой Каримов, Равшанбек Жуманиязов, Алимбой Отажонов, Алишер Абдираимов, Музаффар Матчонов, Ҳакимбек Матёқубов, Эркин Жуманиёзов, Ахмед Давлетов, Илҳом Бобожонов, Азамат Абдираимов, Нодирбек Абдуллаевлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 216 ва 244/2-моддалари билан судланмоқда.
Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тасдиқланган 14/3572-сонли жиноят иши материалларига кўра, юқорида номлари тилга олинган шахслар Россия Федерацияси ҳудудида “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига аъзо бўлишиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциявий тузумини ағдариш ва унинг ўрнида “Ислом давлати” қуришни режалаштиришган. Шунингдек, Сурия ва Шомда исломий жангариларга қўшилиб, террористик хуружларни содир этишни режалаштирилган. Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида жиҳодчилар секталарини ташкил этиб, аҳоли ўртасида тузўумга қарши ташвиқот олиб боришган.
Хоразм вилояти прокуратурасига кўра, жиноят ишининг бошқа туманларида диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик оқимларга қўшилган шахсларга оид қисми алоҳида иш юртиувига олиниб, тергов ҳракатлари олиб борилмоқда. Гумондорлар вилоятнинг Хива, Шовот, Гурлан, Боғот туманларида истиқомат қилишиб, оқим ғояларини тарғ0иб этиб келишган.
Судланувчиларнинг қариндошларига кўра, суд маҳкамаси ёпиқ тарзда ўтмоқда. Дастлабки тергов ва суриштирувлар даврида гумондорларга нисбатан қийноқлар қўлланилган. Улар ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум этилиб, тергов даврида ўзаро зўраки кўрсатмалар олинган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикси Олий суди ҳамда Бош прокуратурсини мазкур ишларнинг кўрилишида шаффофлик ва ошкораликка чақиради.