02 February 2015
21:49 - Сурхондарёда жиҳодчи экстремистлар устидан суд бошланди, аммо бундай йўллар билан ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судида “Жиҳодчилар” диний-радикал оқими фаоллари Аҳлиддин Каттаев ҳамда Сирожиддин Давлатов устидан маҳкма жараёнлари бошланди. Бу шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ҳамда диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этишда айбланмоқда.

Тергов материалларига кўра, бу шахслар мамлакатда фаолияти таъқиқланган “Жиҳодчилар” диний-радикал оқими фаоллари сифатида “Ислом давлат” қуриш ғояларини илгари суришиб, вилоят ҳудудида оқимнинг махсус сектасига ўнлаб шахсларни жалб қилишган.

Қуръоннинг амалда қўлланилаётидан тафсиридан келиб чиқсак, дейди мухбиримиз, бу жиҳодчилар ҳақиқий мусулмон бўлиб, “Қуръон”нинг, демак, Оллоҳнинг амрини бажариб, исломий давлат қурмоқчилар. Ҳозирги дунёвий давлатни қабул қилган Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси раҳбарлари эса хоин кофирлардир. Ўзини шайх деб аташга бошлаган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсуф ҳам, бошқа муллалар ҳам, уларнинг ичида.

Бу бечора “жиҳодчиларни” ҳозирги йўлларидан қайтариш учун Ислом Карим режими олиб бораётган сталинча қатағон усули ҳеч қандай фойда бермайди. “Бирлик” ва “Ҳаракат” таклиф қилаётгандек, Исломда инқилобий ислоҳотлар ўтказилиши, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини расман тан олиши шарт. Ўшандагина ислом терроризми ўзидан-ўзи йўқ бўлади.

Акс ҳолда, Ғарб ИШИДни Сурия ва Ироқдан Туркия ва Марказий Осиёга сиқиб чиқаради. Балки, калтафаҳм туркий миллатлар бундай имтихондан ўтиши фойдалидир, ўшанда ақллари тезроқ киради ва "Бирлик" билан "Ҳаракат"нинг ҳақлигини тушунишади.