03 February 2015
15:35 - Россияда ароқнинг нархи туширилди, мақсад – русларнинг кайфини ошириш, иқтисодий аҳволнинг ёмонлигига кўз юмдириш. Ўзбекларни нима қиламиз?

Бу мамлакатнинг ахборот воситалари 1 февралдан бир шиша ароқ 186 сўмдан сотилаётганини билдиришди. Унгача 220 сўм эди.

2014 йилнинг ўрталаридан бери Ғарбнинг санкциялари туфайли рублнинг қиймати тушмоқда, ҳамма нарсанинг нархи ошмоқда. Табиий, ароқнинг нархи ҳам. Нарх ошгани туфайли, 2014 йилда Россияда ароқ сотиш 8 фоизга камайибди. Яъни, ароқ ичиш камайган. Тўғри, камайганда ҳам, руслар, масалан америкаликларга нисбатан 8 баравар кўп ароқ ичишар экан.

Ҳозир ароқ нархи туширилишининг биттагина сабаби бор. Путиннинг мақсади – одамларга иложи борича кўпроқ ароқ ичириш, кайфларини ошириш, маст қилиш. Ана ўшанда улар Путиннинг Украинага нисбатан агрессив сиёсати туфайли иқтисодий аҳволлари ёмонлашаётгани билан камроқ ишлари бўлади.

Путиндан фарқли ўлароқ Ислом Каримга бунақа нарх ўйинлари қилишнинг ҳам кераги йўқ. Чунки, ўзбеклар ўз аҳволлари билан қизиқиш деган нарсани ҳам билишмайди, аҳволлари билан қизиқишмайди, уларда ни маллий, на инсоний туйғулар қолмаган. Муҳим бўлгани, ош ейиш ва вақтида туалетга бориб туриш.

Авваламбор ўзбекларни ғафлат уйқусидан уйғотиш лозимлигини гапираётган ва шу йўналишда ишлаётган “Бирлик” ва “Ҳаракат” мутлақо ҳақли.