02 February 2015
19:29 -
“Қора бозор”да доллар 4000 сўмлик довондан ошди
Мухбирларимиз Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг ошиб бораётган янги қийматларини ҳатто ёзиб боришга улгурмаяпти. Бугунги савдоларда саррофлар АҚШ доллари курсининг 4000 сўмли довондан ошиб, расмий курс билан деярли икки барафар фарқни таъкидлашди. Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 5 сўм 97 тийинга қимматлаб, Марказий банк томонидан 1 АҚШ долларини 2442 сўм 13 тийинга баҳоланганига қарамай ҳукумат валюталарнинг эркин бозорини жиловлай олмаяпти.
Саррофлар АҚШ валютасининг тақчиллиги, Россиядан мардикорларнинг пул юбормаётгани доллар курсининг ошишига сабаб бўлётганини таъкидлашса, таҳлилчилар мазкур ҳолатга Россия рубли инфляциясини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Аслида бу иккита сабабнинг илдизи битта.