02 February 2015
18:47 - Бухорода табиий газдан қарздорлик чорак триллиондан ошди, электрдан 27,7 миллардга етди
Шу йилнинг 29 январида халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши, жамоатчилик ва вилоят фаолларининг 2014 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йил ва кейинги йилларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала - коммунал тўловлар бўйича дебитор қарздорлик масаласи бўлиб, вилоятида жорий йил 1 январ ҳолатига электр энергияси бўйича истеъмолчиларнинг қарзи 27,7 миллиард сўмга етгани таъкидланди. Истеъмолчиларнинг табиий газдан қарзи 279,7 миллиард сўмдан ошиб кетди.

Аҳоли эса ҳукуматнинг фойдаланилмаётган электр ва газдан сунъий қарздорлик ясаётганини иддао қилмоқда, дейди мухбиримиз. Уларнинг таъкидича, электр энергияси вилоятда суткасига 1-2 соат берилади, табиий газ эса деярли йўқ.

Ўзбекистон режими ўлаётган Давлат Бюджетини қутқариш учун шу каби қаллобликларга бораётган бўлиши ҳам мумкин.