01 February 2015
19:32 - Тошкент вилоятининг икки туманида миршаббоши ўзгарди

“Постда” газетасининг кечаги сонида Тошкент вилоятининг Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманлари Ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар берилди. ИИВ нашрининг маълумотига кўра, подполковник Акмал Сатторович Жалилов Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Подполковник Улуғбек Тўрабекович Жўраев эса Ўрта Чирчиқ туманига миршаббоши бўлган.

Газета хабарида собиқ миршабошиларнинг тақдири борасида сўз йўқ, афтидан улар ҳам истеъфодан сўнг анъанавий тарзда жавобгарликка тортилади ёки тортилиб бўлинган.