01 February 2015
12:38 -
Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Украинада тинчлик бўлмайди, уруш давом этади

Украинадаги воқеаларга эътиборимиз ўта кучли бўлгани ҳам сир эмас. Аммо, “Норманидия тўртлиги” деб аталган Франция, Германия, Россия ва Украина президентларининг Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан январь ойида Остонада режалаштирилган йиғилиши, кўринишидан, Владимир Путиннинг Нурсултон Назарбойга босими натижасида йўқ бўлиши маълум бўлгач, тинчлик музокараларига қизиқишимиз йўқолди.
Ҳамма нарса биз тахмин қилгандек бўлди, Остона саммитини ҳамма унутди, кеча Минскда Украина ва руспараст сепаратист/террористлар вакилларининг учрашуви натижасиз тугади. Демак, Украинда уруш яна шиддатли даражага чиқади. Аслида, чиқиб бўлди ҳам.
Луганск ва Донецк вилоятларининг чегарасига яқин жойларда Украина қўшинлари қуршов хавфи остида қолдилар. Ҳозирча икки тараф ҳам ташаббус ўз қўлида эканлигини айтмоқда. Бу жангда ким ютиб чиқиши – яқин келажакда нима бўлишининг ҳам кўрсатгичи бўлади. Ютқазган тараф музокараларда ҳам орқага чекинади.
Россия таарфдорларининг қўли баланд кела бошласа, Ғарбнинг Россияга санкциялари яна ортади. Айнан ўшанда ташаббус яна украинларнинг қўлига ўтади. Агарда ҳозироқ украинларнинг қўли баланд келса, улар яқин орада Дуганск ва Донецкдаги руспарастларнинг назорати остидаги ҳудудларни иккига бўлиб ташлайдилар. Бу катта ғалаба бўлади.