31 January 2015
17:16 -
Беларусияда аянчли автоҳалокат: уч ўзбек нобуд бўлди
Бу мамлакатнинг Давлат Тергов Қўмитаси 29 январь куни тарқатган хабарида айтилишича, Беларусиянинг жануб-шарқидаги Могилев-Гомель автомобиль трассасида салонида 5 нафар киши бўлган Opel машинаси йўлни чегараловчи бетонга урилиши оқибатида автоулов аянчли кўринишга келди ва 35, 38, 40 ёшдаги ўзбек фуқаролари фожиали вафот этди. Яна икки нафари оғир аҳволда шифохонага келтирилди.