31 January 2015
02:46 - Турк Дунёси: Озорбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Ашхобод декларацияси имзолашди. Ўзбекистон қаерда?
28 январь куни Ашхободда Озорбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Элмар Мамедяров, Рашид Мередов ва Мевлут Чавушўғли учрашгани ва натижада Ашхобод Декларацияси номли ҳужжат имзолангани бу уччала мамлакатнинг ахборот воситаларида эълон қилинди. Бу уч мамлакатининг ташқи ишлар вазирлари биринчи марта 2014 йилда Бокуда учрашиб, Боку Декларацияси имзолашган, бу уч мамлакат раҳбарлари ҳам ўтган йили Туркиянинг Бодрум шаҳрида учрашув ўтказишган экан.

Хабарларда айтилишича, Ашхободдаги учрашув пайтида уч мамлакат мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий бутунликнинг, Марказий Осиёда, Каспий денгизи ҳавзасида, Жанубий Кавказ ва Яқин Шарқда барқарорликнинг муҳимлиги каби масалаларда умумий фикрда эканликларни ҳам таъкидлашган. Аммо, вазирлар энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Каспий минтақасидан Туркия орқали Европага газ етказиш билан боғлиқ бўлган мавзуларга урғу беришган.

Маълумки, ҳозир Озорбайжон билан Туркия Каспий бўйидаги Озорбайжон газини Туркияга ва Европага узатиш лойиҳаси устида ишлашмоқда. Қиймати 10-11 млрд доллар бўлган бу лойиҳанинг биринчи навбати 2018 йили битади ва Туркияга йилига 6 млрд кубметр газе етказиб берилади. 2020 йилдан бошлаб Европага 10 млрд куб метр газ узатилади.

Ашхободдаги учрашувда Туркманистонга бу лойиҳага кириш таклифи берилган. Туркманларнинг ҳали жавоби йўқ. Аммо, Туркманистон табиий газ заҳиралари бўйича (8 триллион куб метр) Россия, Эрон, Қатардан кейин дунёда 4-чи ўринда эканлиги ҳисобга олинса, бу мамлакатнинг Озорбайжон-Туркия лойиҳасига қўшилиши катта воқеага айланиши мумкин.

Бу уч мамлакатнинг газ соҳасидаги ҳамкорлиги Турк Дунёси нуқтаи назаридан ҳам муҳим. Аммо, Ислом Каримнинг ҳамма соҳадаги яккамоховлик сиёсати ўзимизнинг келажагимиз учун катта хатардир. Минг афсуски, ўзбек халқининг бу каби масалалар билан, умуман келажаги билан иши йўқ,