30 January 2015
23:30 - ИШИДда 2 мингдан кўпроқ тожик бор бўлса, ўзбеклар 10 минг атрофида. Бу - таҳликали кучдир!

Тожикларнинг мустақил Asia-Plus агентлиги ИШИДдаги тожик жиҳодчиларининг кўпроқ Абу Холид Кулобий номи билан танилган раҳбари Нусрат Назаров (расмда) Интернат орқали тарқатган хабарларига асосланиб айтишича, ҳозир ИШИДда 2 мингдан ортиқ Тожикистондан келганлар бор.

Унинг оиласи ҳозир ҳам Тожикистонда яшайди. Яқинда Нусрат Назаров нинг ота-онаси ҳамда турмуш ўртоғи унга мурожаат қилиб, уйга қатишга ва фарзандларининг тарибияси билан шуғулланишга чақиришибди.

Тожикистонда диний масалар бўйича мутахассис деб ҳисобланадаиган Абдуллоҳий Муҳаққиқ тожикларнинг ИШИДга бориб қўшилишларининг асосий сабаби сифатида охирги 15 йилда Тожикистонда Муҳаммад Раҳматулло раҳбарлигида салафийлик ғояларининг тарғибот қилиниши бўлган. Маълумки, ваҳобийлар ва салафийлар, бир оғиз сўз билан айтсак, Ислом динини Пайғамбар ва сафдошлари каби тушуниш таарфдорларидир. Яъни, улар учун Қуръон ва сунна ягона нарсадир.

Тожикистон Олий Суди “салафийлик”ни экстремистик деб баҳолаган. Тожикистон Ички ишлар вазири 15 январдаги матбуот конференциясида тижикистонлик 200 киши ИШИДдда борлигини тан олган экан.

Ўзбекистонда ҳам Ислом ичида бунга ўхшаш оқимлар ривожланиб ва кучланиб боаётгани ҳаммага маълум. Оқимлар кўпайиши эса, динимизнинг инқирозини ўзида акс эттирувчи энг муҳим кўрстачилардан биридир. Боши берк кўчага кирб қолганлар даҳшат ичида аянчли аҳволдан чиқиш йўлларини қидиришмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси Тожикистондан 4 баравар кўп эканлигидан келиб чиқиб, таҳмин қилиш мумкинки, ИШИД ичида сал кам 10 минг ўзбек ҳам бор. Уларнинг энг камида ярми АҚШ бошчилигидаги коалиция тарафидан йўқ қилинади. Қолган ярми Ўзбекистонга қайтиб келиб, ИШИДнинг ишини шу ерда давом эттиришга ҳаракат қилади.

Ишсизлик ва қамбағалик ичида қолган, келажакка умидини йўқотаёган ўзбекларнинг каттагина қисми уларни қўллаб қувватлаши муқаррардир.

Келажаги буюк Ўзбекистоннинг- келажаги ўта мавҳумдир. Кучли партиягина мамлакат келажаги учун маъсулиятни елкасига ололади. Ҳозир “Бирлик” Партиясидан бошқа куч йўқ ва яқин орада бўлолмайди ҳам.