30 January 2015
22:26 - Ўзбек-Япон Иқтисодий Ҳамкорлик Қўмитасининг 12-чи мажлиси Токиода бўлиб ўтибди. Ўзбекистон бундан фойда кўрадими?

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибиётининг кеча фақат рус тилида тарқатган хабарига кўра, 26-28 ягварь кунлари Токиода Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Рустам Азим бошчилигидаги делегация Ўзбек-Япон Иқтисодий Ҳамкорлик Қўмитасининг 12-чи мажлисида қатнашган. Жойи келгани учун айтиш керакки, Ўзбекистонда тожик аслли Ислом Карим режими рус тилини қайтадан давлат тилига айлантириш жараёнини бошлаб юборганига анча бўлди.

Токиода бўлиб ўтган мажлис доирасида Ўзбекистонга Япония тарафида нефтегаз, тўқимачилик, электротехника саноати, телекоммуникация, туризм, транспорт инфрастуктураси ва бошқа соҳаларга оид 3,8 млрд долларлик инвестициялар ётқазиш хусусида бир қатор шартномалар имзоланибди.

Рустам Азим Япония Бош вазири ўринбосари, Молия вазири Таро Асо, Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ёичи Миязава, Японгия Банки раиси Харухико Курода ва бошқа бир қатор ҳукумат агентликларининг раҳбарлари билан кўришибди.

Бундай учрашувлардан фойда борлиги шубҳасиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистоннинг иқтисодиёти қўшнимиз Қозоғистон билан солиштирганда ўлмоқда. Бунда Ислом Карим ва Шавкaт Мирзиё билан бир қаторда Рустам Азимнинг ҳам айби бор. Вақти келади, улар миллат олдида бу аҳвол учун жавоб берадилар. Улар учун жавобгарликдан қутилишнинг ягона йўли - бор муаммоларни очиқча тан олиш ва ундан чиқиш учун нима қилаётганларини халққа ва мухолифатга тушунтиришдир.