31 January 2015
01:11 -
Ўзбекистон “Дунёда Озодлик -2015” рўйхатининнг “ёмонларнинг ёмони” қисмида

Бу каби рўйхатлар биз учун янгилик эмас. Уларнинг ҳаммасида Ўзбекистонга охирги ўринлардан бири берилади.
Рўйхатда мамлакатлар 4 га бўлинган – озод мамлакатлар, қисман озод мамлакатлар, озод бўлмаган мамлакатлар ва ёмонларнинг ёмони бўлган мамлакатлар
Биринчи рўйхатнинг бошида дунёнинг энг озод ўлкалари турибди - США, Канада, Австралия ва бошқалар. Бу рўйхатда Ҳиндистон, Мўғилистон ва Тунис ҳам бор.
Иккинчи рўхатда биз учун қизиқ бўлган қисман озод мамлакатлар қуйидагилар – Туркия, Гуржистон, Украина, Покистон, Морокко, Қирғизистон, Қувайт, Кения, Мексика, Боливия ва бошқалар.
Учинчи, яъни озод бўлмаганлар рўйхатда, хусусан, қуйидагилар ер олган – Россия, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Яман, Миср ва бошқалар.
Мана ёмонларнинг ёмони бўлган мамлакатлардан иборат 4-чи рўйхатдагиларнинг ҳаммаси:
Хитой
Лаос
Шимолий Корея
Белорусия
Ўзбекистон
Туркменистон
Сурия
Саудия Арабистони
Судан
Жанубий Судан
Чад
Марказий Африка Жумҳурияти
Сомалия
Эритрея