22 January 2015
16:42 - Бечора Россия Туркиядан сотиб олинаётган тухумни олиб келиш учун йўл танлаш дардида
Русларнинг Россельхознадзор Федерал Хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, яқинда Украина Туркиядан Россияга сотилаётган тухумларни ўз ҳудудларидан ўтказишни таъқиқлабди. Энди тухумларни Туркиядан Россияга ташиш учун Новороссийск, Кавказ ва Сочи портларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилаётган эмиш.

Бу хабар руслардан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Россиядек давлат ўзи ўзига тухум етиштиролмай, тухумни ҳам чет элдан сотиб олаётгани - бу мамлакат аҳволининг кўрсатгичидир. Ўзини тухим билан таъминлай олмаётган Россия белига боғлаб олган ядровий бомбаларнинг кучи билан супер давлат бўлиб қолиш ниятида эканлиги эса кулгилидир. Бир оғиз сўз билан айтсак, Россия ўлимчи-террористлар ҳолига тушмоқда.