22 January 2015
19:13 -
Ўзбекистон сиёсий саҳнасидан улоқтирилган елимхалталар рўйхатининг бошида хоразмлик Салой Мадамин турар эди, энди унга яна бир хоразмлик кирди

Ўзбекистон Миллий Университетини (собиқ Тошкент давлат университети) ҳуқуқшунос мутахасисслиги бўйича тамомлаган Илгизар Собиров 2006 йилдан бери Сенатга раислик қилиб келди. Унинг ўғли икки йил аввал машинасида одам босиб кетганидан кейин, отасининг обрўсига путур кета бошлагани гапирилди. Аслида, боланинг жинояти баҳона, холос. Елимхата сифатида ишлатилганларнинг тақдири шундай бўлишини ақли расо одамлар аввалдан билишарди.
У сиёсий саҳнада фойдаланиб бўлиб улоқтирилган хоразмлик иккинчи елимхалтадир. Ислом Карим 1989 йили ўз тахтини мустаҳкамлаб олиш учун елимхалта сифатида илк марта фойдаланган одами Салой Мадамин ҳам хоразмлик эди. Ундан Ислом Карим ўзига гўёки "сиёсий мухолифатчи” сифатида фойдаланди ва кейин улоқтирди. Ҳозир у Истанбулда ҳаёт кечирмоқда, дейди мухбиримиз.
Қизиғи шундаки, Салой Ислом Карим хизматига ўтган кунлари “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат унга шундай деган эди: “Ислом Карим сени одноразовый презервативдек ишлатиб, кейин ташлаб юборади.” Айнан шундай бўлди ҳам.
Бу воқелар фақат хоразмлик эмас, ҳамма ўзбек сиёсатчиларига дарс бўлиши керак.