22 January 2015
20:38 - Ўзбекистон футболчилари “Осиё кубоги-2015” турниридан чиқиб кетди, аҳволимиз ҳамма соҳада дабдала

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Жанубий Корея термасига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. Мельбурн шаҳрида ўтган учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди ва қўшимча 15 дақиқалик таймларда Жанубий Корея ҳужумчиси Хюнг Минг Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон футболчилари Австралияда ўтаётган Осиё Кубоги-2015даги иштирокини якунлади ва Тошкентга қайтди.

2014 йил 19 сентябрдан 4 октябргача Жанубий Кореяда бўиб ўтган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон 9 та олтин, ҳаммаси бўлиб 44 та медаль олган бўлса, аҳолиси биздан 2 марта кам бўлган Қозоғистон эса 28 та олтин, ҳаммаси бўлиб 87 та медаль олган эди. Яъни, аҳволимиз фақат иқтисодда эмас, спортда ҳам дабдала эканлиги кўринганди. Мана, кўриб турибмизки, футболда ҳам шундаймиз.